Ўзбекистон янгиликлари. Узб курс валют доллар кора бозорида


Курс доллара в Узбекистане (в Ташкенте)

Qora bozordagi dollar kursi

Ushbu saytdan dollar kursining o’rtacha qiymatini bilib olish mumkin. Qora bozordagi kurs ham taxminan shunday bo’ladi. Farq 2-5% bo’lishi mumkin. Masalan, agar sotib olish 7900 so’m bo’lsa, bozorda dollar 7800-8000 bo’lishi mumkin.

Hech kim valyutani ushbu saytda ko’rsatilgan kurs bo’yicha sotish yoki sotib olishga majbur emas! Saytdagi ma’lumotlarga asoslanib amalga oshirilgan ishlarga javobgarlikni sayt o’z bo’yniga olmaydi.

Foydali havolalar

Valyuta kursi

Hozirgi kunda valyutaning bir necha xil kurslari mavjud, jumladan dollarning ham:

  1. Rasmiy – O’zbekiston Respublikasi markaziy banki tomonidan belgilanadi. Ushbu kurs har hafta yangilanadi. Hozirda rasmiy kursning bo’yicha dollarning so’mga nisbatan qiymatini yuqorida ko’rishingiz mumkin.
  2. Bozor – valyuta qora bozoridagi talab va taklifdan kelib chiqib shakllanadi. Ushbu saytda siz kursning o’zgarishiga oid eng so’nggi ma’lumotlarni bilib olishingiz mumkin. E’tibor bering, ba’zan har xil viloyatlardagi kurslar o’zaro farq qiladi. Masalan, Samarqand va Toshkent shaharlaridagi kurslar bir xil bo’lmasligi mumkin. Lekin farq katta bo’lmaydi yoki umuman farq bo’lmaydi.
  3. Birja – bu kurs birjalarda ishlatiladi va ko’pchilik oddiy aholini qiziqtirmaydi.

Kelajakda dollarga nima bo’ladi?

Hech kim kelajakni ko’rish va aytib berish imkoniyatiga ega emas, lekin bu mavzuda hammaning o’z fikri bor. Fikringiz bilan o’rtoqlashish uchun izoh qoldirishingiz mumkin.

Toshkentdagi dollar kursi

Poytaxtdagi va boshqa viloyatlardagi kurslar deyarli farq qilmaydi, agar farq qilsa ham farq katta bo’lmaydi.

Valyuta almashtirish

Hozir dollarni banklarda almashtirish afzalroq. Chunki hammaga ma’lum, rasmiy kurs bilan bozordagi kurs orasidagi tafovut deyarli yo’q. Bundan tashqari valyutani bozorda sotish va sotib olish ta’qiqlangan. O’zbekiston Respublikasi hududida barcha hisob kitoblar milliy valyutada amalga oshirilishi kerak.

uzbdollar.ru

«Қора бозор»да доллар курси бугун қандай ҳолатда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

«Қора бозор»да доллар курси бугун қандай ҳолатда

14 август куни кечқурун Тошкент шаҳридаги «қора бозор»ларда бир доллар 6900 сўмдан сотилмоқда (сотиб олиш нархи 6800 сўм). Саррофлар валюта сотишни тўхтатишган.

Вилоятларда эса курс 6600 сўмгача тушган.

Шу тариқа, «қора бозор»да қисқа муддат ичида доллар нархи 8400 сўмдан 7000 сўмдан пастга қулаши (20 фоиз) кузатилмоқда (Бир неча кун олдин бир доллар 7600 сўм эди). Бу қулаш давом этиши кутилмоқда.

Марказий банк белгилаган расмий курс эса бугунги кунда 4154 сўм 36 тийинни ташкил қилмоқда.

Қайд этиш керакки, расмий курс ҳар ҳафтада ўртача 25-30 сўмдан ўсмоқда. Бу вақтда долларнинг бозор курси ҳар куни тушмоқда.

Бунинг асосий сабаби халқ истеъмоли товарларининг расмий импорти билан шуғулланувчилар учун тижорат банклари орқали бозор курсида валюта сотувининг бошланганидир. Шунингдек, марказлашлашмаган экспорт учун мажбурий сотувнинг бекор қилингани ҳам бу ҳолат омилларидан бири бўлмоқда.

Айни кунларда расмий, яъни оқ импорт билан шуғулланувчилар илгари кулранг схемаларда орттирилган ва жамғарилган валюта маблағларини қора бозорда сўмга алмаштириш ва легаллашган сўм ҳисобига тижорат банкларидан расмий, қонуний кўринишда валюта сотиб олишни амалга оширишмоқда.

Бу жараён токи расмий импортерларнинг кулранг схемалари тўлиқ «оқлангунигача» ва валюта-товар-сўм бутун цикли якунлангунча давом этади. Шу сабабли қора бозорда долларнинг курси яна пасайишда давом этиши ва психологик кўрсаткич 1 доллар - 8 6,5 минг сўмгача етиши мумкин.

Прогнозларга кўра, сентябрь ойида курс яна кўтарилиб, банклардаги бозор курси билан тенглашиши мумкин.

Экспертлар доллардаги жамғармаларини сўмга алмаштирмай туришни маслаҳат бермоқда.

Манба: Kun.uz

zamin.uz

«Қора бозор»да доллар курси 7000 сўмдан пастга тушди

«Қора бозор»да доллар курси 7000 сўмдан пастга тушди

14 август куни кечқурун Тошкент шаҳридаги «қора бозор»ларда бир доллар 6900 сўмдан сотилмоқда (сотиб олиш нархи 6800 сўм). Саррофлар валюта сотишни тўхтатишган.

Вилоятларда эса курс 6600 сўмгача тушган.

Шу тариқа, «қора бозор»да қисқа муддат ичида доллар нархи 8400 сўмдан 7000 сўмдан пастга қулаши (20 фоиз) кузатилмоқда (Бир неча кун олдин бир доллар 7600 сўм эди).  Бу қулаш давом этиши кутилмоқда.

Марказий банк белгилаган расмий курс эса бугунги кунда 4154 сўм 36 тийинни ташкил қилмоқда.

«Қора бозор» нега пайдо бўлади?

Қайд этиш керакки, расмий курс ҳар ҳафтада ўртача 25-30 сўмдан ўсмоқда. Бу вақтда долларнинг бозор курси ҳар куни тушмоқда.

Бунинг асосий сабаби халқ истеъмоли товарларининг расмий импорти билан шуғулланувчилар учун тижорат банклари орқали бозор курсида валюта сотувининг бошланганидир. Шунингдек, марказлашмаган экспорт учун мажбурий сотувнинг бекор қилингани ҳам бу ҳолат омилларидан бири бўлмоқда.

Айни кунларда расмий, яъни оқ импорт билан шуғулланувчилар илгари кулранг схемаларда орттирилган ва жамғарилган валюта маблағларини қора бозорда сўмга алмаштириш ва легаллашган сўм ҳисобига тижорат банкларидан расмий, қонуний кўринишда валюта сотиб олишни амалга оширишмоқда.

Бу жараён токи расмий импортерларнинг кулранг схемалари тўлиқ «оқлангунигача» ва валюта-товар-сўм бутун цикли якунлангунча давом этади. Шу сабабли қора бозорда долларнинг курси яна пасайишда давом этиши ва психологик кўрсаткич 1 доллар - 6,5 минг сўмгача етиши мумкин. 

Прогнозларга кўра, сентябрь ойида курс яна кўтарилиб, банклардаги бозор курси билан тенглашиши мумкин.

Экспертлар доллардаги жамғармаларини сўмга алмаштирмай туришни маслаҳат бермоқда.

Нега навбатлар, «шапка», қора бозор вужудга келади ва улардан қандай қутулиш мумкин?

kun.uz

Ўзбекистоннинг қора бозорида 1 доллар 8000 сўмдан ошди

Ўзбекистон валюта "қора бозори"да бир АҚШ доллари нархи янги психологик барьердан ўтди ва мамлакат бўйлаб 8000 сўмдан қимматга сотила бошлади. 28 апрел куни Тошкентнинг Чорсу бозорида бир АҚШ долларининг сотиб олиш нархи 8000 сўм¸ сотилиш нархи эса¸ 8050 сўм миқдорида бўлди. Озодлик суҳбатлашган молиявий таҳлилчилар фикрича, Ўзбекистонда ахборот олиш имконсизлиги сабабли валюта "қора бозори"даги вазиятни илмий таҳлил қилиш имконсиздир.

Тошкентнинг Чорсу бозоридаги саррофлардан бирининг Озодликка айтишича, 28 апрел куни эрталаб "доллар олиш 8000 сўм, сотиш эса 8050 бўлган".

Куннинг иккинчи ярмига келиб, доллар курси бироз тушган.

- Ҳозир 8000 атрофида бўляпти, - дейди Тошкентнинг Чорсу бозоридаги саррофлардан бири.

Айни куни Ўзбекистон Марказий банки бир АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий қурсини 3706.20 сўм қимматида белгилади.

Ўзбекистонда валюта олди-сотдиси билан шуғулланувчи йирик саррофлар қўлга олиниши ҳам доллар курсининг ўсишини тўхтатиб қола олмаган.

Ўтган ой Ўзбекистон хавфсизлик идоралари Тошкентнинг Чорсу бозори яқинидаги Зарқайнар маҳалласида амалиёт ўтказиб, мамлакат “қора бозор”ининг халқ орасида “Асл” деб аталувчи энг катта саррофларидан бири ва унга яқин кўрилган одамларни қўлга олгани ҳақда Озодлик хабар берган эди.

Озодлик манбаларига кўра, “Асл”нинг Зарқайнар маҳалласидаги идорасини Тошкентнинг Олмазор тумани Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ходимлари муҳрлашган.

Ўзбекистон бўйлаб ўтказилаётган бундай рейдларга қарамай, кўп жойларда “қора бозор”лар эркин фаолият юритмоқда, доллар қиймати эса, кўтарилишда давом этмоқда.

Тошкентдаги валюта "қора бозор"ларини айланиб чиққан иқтисодчи Тошбекнинг айтишича, саррофлар аввалгидек бемалол фаолият юритяпти.

- Доллар "қора бозор"да рекорд қўйди. 8000 сўмдан сотиляпти, - дейди Тошбек.

Озодлик суҳбатлашган молиявий таҳлилчилар эса, бу кўтарилишнинг сабабларини айтишга қийналишмоқда.

-Ўзбекистон "қора бозори"ни ўйнатаётган ўйинчилар ниҳоятда кўп ва бу қоронғу макондан маълумот олиш имконсизлиги сабаб доллар ошишига конкрет сабаб айтиб бўлмайди, - дейди тошкентлик иқтисодчи Тоҳир Собиров.

Ўзбекистонда доллар нархининг ошиши эса, одатдагидек, мамлакатга хориждан келтириб сотилаётган халқ истеъмоли моллари, маиший ва уй-рўзғор товарлари нархининг ҳам ошишига сабаб бўлди.

- Озиқ-овқат маҳсулотлари нархида ўзгариш йўқ. Лекин, оргтехника долларга қараб ошяпти. Айримлар сотмаяпти. Чунки доллар қимматлаши билан мол тан нархи сўмда тушиб кетяпти, у молни долларга олиб келган-да, - дейди Ўзбекистон бозорларидаги вазиятдан хабардар тадбиркорлардан бири.

Ўзбекистондаги энг йирик ширкатлардан бири GM Uzbekistan ҳам, афтидан, машиналарга долларнинг “қора бозор”даги курсига қараб нарх белгиламоқда.

Ширкат томонидан ишлаб чиқариладиган янги Chevrolet Malibu бизнес-класс тоифасидаги седаннинг нархи 210 миллион сўмни ташкил қилади. Бу эса “қора бозор” курсида 26500 АҚШ доллари демакдир.

Лекин, мазкур автомобил учун халқаро пластик карта орқали ҳақ тўланса, унинг нархи қарийб икки баравар кам, 110 миллион 852 минг сўм қилиб белгиланган.

www.ozodlik.org